Қашқадарё вилоятида балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш ва соҳага интенсив технологияларни кенг татбиқ этиш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида ўтган йили аҳоли жон бошига истеъмол қилинадиган балиқ маҳсулоти 1,8 килограммдан тўғри келган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 2,2 килограммни ташкил этмоқда.

– Айни пайтда вилоятда 318 балиқчилик хўжалиги мавжуд, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Эргаш Асадов. – Ўтган йили ушбу хўжаликларда 3 минг 952 тонна балиқ овланган бўлса, жорий йилда барча тармоқларда 6 минг 175 тонна балиқ овланиши кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар 3 минг тоннадан зиёд балиқ маҳсулоти эл дастурхонига етказиб берилди. Бундан 3-4 йил аввал бозорда бир килоси 15-20 минг сўмдан сотилган балиқ айни пайтда 6 минг сўмдан харидорларга етказиб берилаётгани тармоқ ривожининг амалдаги ифодасидир. Албатта, бундай натижаларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ. Табиий ва сунъий сув ҳавзалари кенгайтирилиб, балиқчилик хўжаликлари сони мунтазам ортиб бораётгани, янги-янги лойиҳа ва технологиялар қўлланилаётгани аҳолининг парҳез маҳсулотга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ҳисорак, Чимқўрғон, Талимаржон, Пачкамар, Қамаши, Қалқама, Янгиқўрғон сув омборларида 199 садок мосламаси ўрнатилди. Йил бошидан буён Қарши ва Нишон туманларида 13 миллион дона личинка тайёрлаш қувватига эга янги инкубациялар ташкил этилиб, улар сони 8 тага етказилди. Эътиборлиси, мазкур инкубацияларда урчитилаётган чавоқ ва личинкалар вилоятдаги сув ҳавзаларини тўлиқ балиқлантириш баробарида, қўшни вилоятларга ҳам шартнома асосида етказиб берилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилда сунъий ва табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашнинг доимийлигини таъминлаш мақсадида йил бошида 8,8 миллион дона балиқ чавоғи ташлаш, балиқчилик хўжаликлари учун 7,8 минг тонна омихта ем ва 1,3 минг тонна минерал ўғит ажратиш, 200 гектар сунъий сув ҳавзаси тубини чуқурлаштириш, 198 садок мосламаси ўрнатиш, 33 янги балиқчилик хўжалиги ташкил этиш, 1 инкубация цехи ҳамда 1 репродуктор ташкил этиш ишлари ортиғи билан бажарилди. Ушбу мақсадларга 10 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди.

– Жорий йилда 400 миллион сўм кредит маблағи эвазига 11 гектар майдонда сунъий кўл қаздириб, янги балиқчилик хўжалиги ташкил қилдик, – дейди Нишон туманидаги “Жайхун кўли саховати” хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Сайфулло Назаров. – Йил бошида кўлга ташланган 33 минг дона сазан, дўнг пешона, оқ амур каби балиқ чавоқлари ҳозирда 1,5 килограммгача тош босмоқда. Бугунги кунга қадар 22 тонна балиқ овланиб, ички бозорга чиқарилди. Аслида бу йўналишда узоқ йиллардан буён фаолият олиб борамиз. Янги хўжаликдан ташқари 15 гектар кўлимиз ҳам бор. Балиқ гўшти пиширадиган умумий овқатланиш шохобчаси ташкил қилганмиз. Келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бориш эвазига замонавий музлаткичлар ва балиқ гўштини қайта ишлайдиган технологиялар келтиришни режалаштирганмиз.

Айни пайтда вилоятда балиқ сотишга мўлжалланган 22 савдо шохобчаси фаолият юритмоқда. Балиқчилик хўжаликлари қошида 50 тоннадан 200 тоннагача балиқ маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлаткичлар ишлаб турибди. Балиқни қайта ишлаш бўйича ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йил бошида кўлга ташланган балиқ чавоқлари бир ярим кило тош босмоқда