Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 19:22 Чоп этиш версияси

Фарғонада армиядан қайтган аскарлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Фарғона политехника институтида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш ўринлари яратиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ярмаркада 124 корхона ва ташкилот 770 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Жойларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ўз мутахассислиги асосида ишга жойлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Буни мазкур ярмарка мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ярмаркада бўш иш ўринлари билан иштирок этаётган йирик корхона-ташкилотлар, муассасалар вакиллари билан ёшларнинг иш ўрни танлаш ва мавжуд меҳнат шароитлари ҳақида мулоқоти бўлиб ўтди. Ярмаркада ёшларнинг 80 га яқинига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

– Миллий армия биз учун чинакам ҳаёт мактаби бўлди, – дейди Худоёр Усмонов. – Хизмат давомида қалбимиздаги Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси янада мустаҳкамланди. Бугун мазкур ярмаркада иштирок этиб, темир йўл соҳасида ишга жойлашишга йўлланма олдим.

Ярмарка доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар томонидан фуқаролар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида суҳбатлар ўтказилди.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
3 391






Все о погоде - Pogoda.uz