Наманган вилояти Уйчи туманида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига бағишланган семинар ва меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан вилоят меҳнат бош бошқармаси ва Уйчи тумани ҳокимлиги хамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирок этди.

Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бандлик соҳасида янгича ёндашувларни жорий этиш, жумладан, давлат ташкилотлари ва хусусий бизнес ўртасидаги ҳамкорликка асосланган ҳолда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни ишга жойлаштиришда самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишни янги босқичга кўтарди.

Тадбирда мазкур ҳужжат ижроси доирасида амалга ошириладиган ишлар, иш билан банд бўлмаган ёшлар, имконияти чекланган шахслар ва бошқа ишсизларни меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоятда жорий йилнинг ўтган беш ойи мобайнида 22 минг 900 кишининг бандлиги таъминланган. Жумладан, 6 минг 500 янги иш ўрни яратилди, 1 минг 300 киши фаолияти қайта тикланган корхоналарда иш бошлади. Хусусий тадбиркорлик соҳасида 3 минг 200, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш, пахта ва буғдой йиғим-терими, пиллачилик соҳаларида 5 минг 200 киши мавсумий ишга жалб этилди. Шахсий ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлик ва оилавий тадбиркорлик йўналишларида 11 минг 400 киши, жумладан, аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами иш билан таъминланди. Иш билан банд бўлмаган 8 минг 800дан ортиқ ёшлар, жумладан, 4 минг 700 нафар касб-ҳунар коллежи ва олий ўқув юрти битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги иш ўринлари яратишда тадбиркорлар, кичик бизнес корхоналари ҳам алоҳида аҳамият касб этаётир. “Учқўрғонтекс” қўшма корхонаси, “Фирдавс енгил саноат” корхонаси ва “Тўқимачи саноат текстиль” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган 350 дан ортиқ янги иш ўрнига асосан ёшлар жалб этилди.

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида алоҳида сўз юритилди. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда O’zLiDeP олдида турган устувор вазифалар, мазкур йўналишдаги партиявий лойиҳалар тўғрисида ёшларга атрофлича маълумот берилди.

– Президентимиз раҳнамолигида ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу борада кўплаб амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иброҳим Ҳожиев. – Шунга мувофиқ партиямизнинг парламентдаги фракцияси аъзолари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда хар ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳудудларда аҳоли, хусусан, ёшлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг бандлиги масаласига ечим топиш билан шуғулланмоқда.

Семинар доирасида ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги ташкилот ва корхоналар 130 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Иш сўраб мурожаат қилган 65 нафар ёшлардан 50 нафари ишга жойлашиш учун йўлланма олди. 15 нафарига меҳнат қонунчилиги ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйчи туманида бандлик масаласига оид семинар ва меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди