Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 13:48 Чоп этиш версияси

Ёш тадбиркорлар учун мулоқот

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан «Start up export» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 июндаги «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган "Start up export" лойиҳаси мамлакатимизда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маҳсулот экспорт қилиш йўлида ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга йўналтирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида маҳсулот экспорт қилишда турли тўсиққа учраётган ёки умуман экспорт қилмаган 258 янги корхонага амалий кўмак берилиб, улар экспорт фаолиятига жалб этилди.

Мулоқот доирасида тажрибали ишбилармонлар томонидан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, маҳсулотини экспортга чиқариш бўйича тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 885






Все о погоде - Pogoda.uz