Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 18:03 Чоп этиш версияси

“Ёш фермер” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди

“Ёш фермер” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи Шароф Рашидов туманидаги “Феруза Бегойим” кўп тармоқли боғдорчилик фермер хўжалиги шийпонида ўтказилди.

Унда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 17 нафар фермер иштирок этди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ўтказилаётган мазкур танлов ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, ёш фермерларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Танловда ёш йигит-қизлар раҳбарлик қилаётган фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш, янги инновацион технологияларни жорий этиш, арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришда эришаётган ютуқлари, янги иш ўрни яратиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, қишлоқ ёки маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаларини намойиш қилди.

Шароф Рашидов туманидаги “Обод макон” фермер хўжалиги раҳбари Муроджон Соибов биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Дўстлик туманидаги “Арслон Азиза” фермер хўжалиги раҳбари Феруза Бозорова, учинчи ўринни Зомин туманидаги “Файзли ғолиб даласи” фермер хўжалиги раҳбари Хидирбой Жўраев эгаллади.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
1 543






Все о погоде - Pogoda.uz