Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.08.2017 17:19 Чоп этиш версияси

Ёш бўлса ҳам, иши соз

Ёш бўлса ҳам, иши соз Юртимизда бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиб боргани сари замонавий ва сифатли қурилиш материалларига талаб ҳам ортмоқда. Истеъмол бозоридаги талаб асосида ишлаб чиқаришни ривожлантираётган субъектлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Самарқанд шаҳзодаси” хусусий корхонаси ана шундай корхоналардан бири.

Раҳимберди Абдураҳмонов 2016 йилда тумандаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини битириб, “Микрокредит банк”дан олинган кредит эвазига ушбу корхонани ташкил этди ва ички бозорга шлакоблок, ғишт етказиб беришни йўлга қўйди. Ҳозирда бу ерда темир дарвоза ва стол-стул ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Ёш тадбиркорнинг айтишича, кўрилаётган фойда эвазига келгусида замонавий йўлак плиткалари ва декоратив брусчаткалар тайёрлаш ўзлаштирилади.

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
3 664






Все о погоде - Pogoda.uz