Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2017 13:33 Чоп этиш версияси

Янги уйларга янги орзулар билан

Янги уйларга янги орзулар билан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Учтепа қишлоғида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган янги уйлар фойдаланишга топширилди.

Бундай замонавий уйлар қишлоқ кўркига кўрк қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, одамларда эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамламоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва ёрдамчи иншоотларига эга битта бир қаватли уйда 42 та оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча қулайлик яратилган.

– Президентимиз қарори қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлашни янада яхшилашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди “Учтепа” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби Заҳро Эгамбердиева. – Замонавий меъморлик андозалари асосида янгиланган лойиҳалар бўйича курилган арзон уйларга қишлоғимизда талабгор кўп. Бундай уй-жойлар айниқса, ёш оилалар учун жуда қулай.

Янги уйлар қишлоқ фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилди. Уйлар ёш оилаларга манзур бўлмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги билан кўркам ва замонавий уч хонали уйга эга бўлдик, – дейди Шаҳноза Раҳмонова. – Бу ердаги шароитлар шаҳардагидан асло қолишмайди. Кўпдан буён шундай уйда яшашни орзу қилиб юрардик. Мамлакатимизда ёш оилаларга кўрсатилаётган юксак эътибордан миннатдормиз.

Жорий йилда вилоятда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 908 уй-жой қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, Жиззах шаҳрида 210 хонадонга мўлжалланган 5 та 7 қаватли уй, 2 та “Камолот” уйи бунёд этилади.

Тошқул Бекназаров, Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
4 133






Все о погоде - Pogoda.uz