ЎзА Ўзбек

04.09.2019 Чоп этиш версияси

Янги ўқув йили шукуҳи

Янги ўқув йили шукуҳи

Навоий давлат кончилик институтида ҳам орзиқиб кутилган янги ўқув йили бошланди. Эрта тонгдан гулдасталарни опичлаб, ўқишга ошиққан ўғил-қизлар юз-кўзларида улкан орзулар мужассам. Айниқса, илк бор талабаликка қабул қилинган ёшларнинг қувончини айтмайсизми?

“Мустақиллик дарси” деб номланган анъанавий тадбирда Навоий давлат кончилик институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Қ.Санақулов истиқлол берган улкан имкониятлар, Президентимиз томонидан олиб борилаётган таълим ва ёшларга оид давлат сиёсати мазмун-моҳияти, олийгоҳда яратилган шарт-шароитлар ҳақидаги маъруза қилди.

– Ўрта Осиёдаги ягона бўлган институтимизга 13 та таълим йўналиши бўйича 466 нафар бакалавр ва 10 та магистратура мутахассисликлари бўйича 51 нафар магистрант ўқишга қабул қилинди. Олийгоҳдаги мавжуд 3 та факультет ва 15 та кафедрадаги 201 нафар профессор–ўқитувчилар, жумладан, 78 нафари фан номзоди ва (PhD) фалсафа докторлари, 15 нафар (DSc) фан докторлари таълим беради. Бундан ташқари, таълим муассасамиз ўзининг энг замонавий биноси, қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий лабораторияси, барча талабларга жавоб бера оладиган “Тexno-park” мажмуаси, янги спорт зали ва бошқа кенг имкониятларига эга. Бир сўз билан айтганда, янги ўқув йилига катта тайёргарлик кўрдик. Яна бир муҳим хушхабар. Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳимизнинг Нукус филиали ҳам ўз фаолиятини бошлади, - дейди институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Жамолиддин Назаров.

Тадбирда сўз олган профессор-ўқитувчилар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ота-оналар, талабалар ва жамоатчилик вакиллари ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан ғурурланиб, ўз фикрларини билдирди. 

YVV_5443.JPG

YVV_5406.JPG

YVV_5366.JPG

Абдумажид ЖЎРАЕВ,
НКМК Матбуот маркази бошлиғи

14 482
ЎзА