5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари томонидан берилади.

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди

Янги тартибга мувофиқ, жисмоний шахслар - резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари томонидан берилади.

Бунга қадар мазкур рухсатнома фақатгина Марказий банк томонидан берилар эди.
huquqiyaxborot канали малум қилишича, эндиликда рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тегишли ҳужжатларни топширади.

Хусусан, рухсатнома олиш учун топшириладиган нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқлаштирилди.

Ушбу ҳужжатлар тоифасига илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахснинг банкда очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси киритилди.

Рухсатномани берганлик учун жисмоний шахслардан тўлов ундирилмайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги тартиб: 5000 АҚШ доллари миқдоридан ошган нақд хорижий валютани четга олиб чиқиш соддалаштирилди