Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида нон, нон маҳсулотлари ва макарон ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона иш бошлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кичик бизнесни жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

“Тахиатош дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган корхонада 19 ишчининг доимий бандлиги таъминланди.

– Германиядан 492 миллион сўмлик замонавий ускуналар келтириб ўрнатилгани нон ва нон маҳсулотларининг юқори сифатли ва харидоргир бўлишини таъминламоқда, – дейди корхона раҳбари Бахтиёр Абдухолиқов. – Хориждан келтирилган 195 миллион сўмлик макарон ишлаб чиқариш ускуналари ёрдамида 2 хил маҳсулот ишлаб чиқармоқдамиз.

Корхона кунига 3 турдаги 1 минг 500 килограмм нон маҳсулотлари ва 2 турдаги 2 минг 500 килограмм макарон ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги корхона ишга тушди