ЎзА Ўзбек

17.09.2019 Чоп этиш версияси

Яқин Шарқдаги хатарлар туфайли кўтарилган нефть нархи тушишни бошлади

Яқин Шарқдаги хатарлар туфайли кўтарилган нефть нархи тушишни бошлади

Бугун эрталаб Брент маркали нефтнинг ноябрь фючерслари нархи 0,87 фоизга пасайган ва бир баррели 68,42 долларни ташкил қилган. WTI маркасидаги нефтнинг ноябрь фючерслари нархи эса 1,24 фоизга тушиб, унинг бир баррели 61,89 долларга баҳоланган. 

Саудия Aрабистонида рўй берган воқеалар туфайли жаҳон бозорида ўртача нефт нархи 13 фоизга ошган эди. Хусусан, душанба куни, савдо очилгандан сўнг, Брент нархи 19 фоизга, WТИ нархи 16 фоизга кўтарилди, шундан кейин ўсиш 8-9 фоизгача пасайди. Куннинг иккинчи ярмида нархлар яна 15 фоизга ошган. 

Қора олтин бўйича йирик экспортчи, жаҳоннинг учта энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилардан бири Саудия Aрабистони, шанба куни қироллик нефт заводларига қилган ҳужумидан сўнг, нефть қазиб олиш ҳажмини ярмидан кўпроқ - кунига 9,8 миллионлик кўрсаткичдан 5,7 миллион баррелга камайтирганини маълум қилган эди.

Саудия Арабистони нефть заводларига яманлик айирмачи ҳуссийлар дронлар ёрдамида ҳужум қилгани гумон қилинмоқда. AҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг ҳужум Ямандан келганлиги ҳақида далиллар йўқлиги, бунда Эроннинг қўли борлигини иддао қилган. Эрон бу айбловларни рад этган. 

Янги ҳужумлар хавфи ва Қироллик қисқа вақт ичида ишлаб чиқаришни қайта тиклай олмайди, деган эҳтимол жаҳон бозорида нефт нархини 15 фоизга оширган эди. 

5 435
ЎзА