ЎзА Ўзбек

08.07.2019 15:59 Чоп этиш версияси

Вазирлик ахбороти: Кореяда ишлаш учун тўрт мингдан зиёд номзод кўрсатилди, икки ярим минг нафари сараланади

Вазирлик ахбороти: Кореяда ишлаш учун тўрт мингдан зиёд номзод кўрсатилди, икки ярим минг нафари сараланади

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Бандликка рухсат бериш тизимининг Корея Республикасига ишчиларни жўнатиш бўйича келишув меморандуми” доирасида билимни баҳолаш марказларида ўтказилган дастлабки саралаш имтиҳонларидан ўтган номзодларни динамик рейтинг асосида рўйхатга олиниши 2019 йил 5 июль куни тўхтатилганлигини маълум қилди.

Динамик рейтинг асосида рўйхатга жами 4003 нафар номзод реестрига киритилган.

2019 йил 15 июлга қадар динамик рейтинг асосида рўйхатга киритилган номзодларнинг корейс тилидан билим даражаси назорат тартибда текширилади вa EPS Topic имтиҳонига киритилган 2500 нафар фуқаро рўйхати эълон қилинади. 

Шунингдек, асосланмаган ва нотўғри хабарларни олдини олиш мақсадида фақат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган ахборотлардан фойдаланиш сўралган вазирлик ахборотида.

ЎзА
1 615