Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.08.2017 12:05 Чоп этиш версияси

Узумини еганда, боғини ҳам сўранг

“Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти жорий йилда фермер хўжаликлари билан 122 минг тонна узум ҳосилини харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Саноатбоп узумнинг ҳар килоси учун ўртача 500 сўмдан бўнак пули тўлаб берилди.

Миллий матбуот марказида ўтказилган “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамиятининг истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжуманида саноатбоп узум навлари хўраки навларга нисбатан кўпроқ ҳосил бериши қайд этилди. Мисол учун, саноатбоп узум барча агротехник қоидаларга амал қилиб парваришланса, гектарига 250-300 центнер, кишмишдан эса 180 центнер маҳсулот олинар экан.

Айни вақтда юртимизда 148,6 минг гектар узумзор мавжуд. Қайта ишлаш корхоналарини сифатли узум билан таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда узумчиликка ихтисослашган қирқдан зиёд агрофирма ташкил этилди.

Тизимдаги корхоналар токзорлар яратиш билан чекланиб қолмасдан, муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ҳам ҳисса қўшмоқда. Мисол учун, 1 минг 250 гектар токзор ораларида сабзавот экинлари экилиб, 8 минг 284 тонна маҳсулот етиштириш мўлжалланмоқда.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларининг ва ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган саволларга мутахассислар жавоб берди.

Сайёра Шоева, ЎзА
2 286






Все о погоде - Pogoda.uz