Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 17:51 Чоп этиш версияси

Қуёнчилик ривожланмоқда

Қуёнчилик ривожланмоқда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги “Plutos Lapin” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма қуёнчиликка ихтисослашган.

Ўтган йили “Микрокредитбанк”нинг 400 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобидан ташкил этилган агрофирмада Италиядан келтирилган 400 дан зиёд наслли қуён парваришланмоқда.

–“Янги Зеландия” зотига мансуб ва тез кўпаядиган, мўйнаси харидоргир ушбу наслли қуёнларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш борасида ветеринар-мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда, – дейди агрофирма раҳбари Мақсад Алланиёзов. – Келгусида қуён гўшти ва мўйнасини ўзимизда қайта ишлаб, экспортга йўналтиришни режалаштирганмиз.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 972






Все о погоде - Pogoda.uz