ЎзА Ўзбек

04.01.2018 15:35 Чоп этиш версияси

Уйғур қишлоғида 120 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди

Уйғур қишлоғида 120 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди Андижон вилояти Пахтаобод тумани Уйғур қишлоғида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Бизнес эркин текстиль” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Қишлоқ марказидаги фойдаланилмай турган савдо мажмуаси “Бизнес эркин текстиль” масъулияти чекланган жамиятига 2,5 миллиард сўм инвестиция киритиш, 120 янги иш ўрни яратиш шарти билан ноль қийматда берилди.

3.JPG

– Ноль қийматда тақдим этилган бинода 2 миллиард 700 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди, – дейди корхона раҳбари Сардорбек Ҳожиматов. – Япония ва Туркия давлатларидан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Корхонамизда ойига 25 минг дона аёллар, болалар ва эркаклар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Энг муҳими, 120 нафар қишлоқ ёшлари доимий иш ўрнига эга бўлди.

5.JPG

Айни кунда корхонада тайёрланаётган сифатли ва бежирим трикотаж маҳсулотлари асосан ички бозорда сотилмоқда. Жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб маҳсулотлар Қирғизистон ва Россия давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
12 173