Учкўприкнинг кумуш толаси
Фарғона вилояти Учкўприк тумани пиллакорлари жорий йилда 210 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси тайёрлашни режалаштирган.
Фарғона вилояти Учкўприк тумани пиллакорлари жорий йилда 210 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси тайёрлашни режалаштирган.– Мавсумда 20 қути ипак қурти парваришладик, – дейди “Шуҳрат” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳратбек Бердибоев. – Президентимиз ташаббуси билан ипак қурти боқувчилари ва касаначиларнинг пилла мавсумида бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда стаж сифатида белгиланиб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилингани пиллакорларни янада руҳлантирди.
Жорий мавсумда тумандаги 271 фермер хўжалигида 3200 қути ипак қурти парваришланди. Айни кунларда “кумуш тола” ҳосилини йиғиштириб олиш якунланиш арафасида.