Тожикистонда йил бошидан бери нарх ва тарифлар 6,3 фоизга ошди
Тожикистон истеъмол секторидаги инфляция даражаси ноябрь ойида 0,3 фоизни ташкил қилди. Шу тариқа декабрь ойи бошига келиб мамлакатдаги нарх ва тарифлардаги ўсиш 6,3 фоизга етди, дея хабар бермоқда Тожикистон Республикаси Миллий банки ахборот хизмати.
Тожикистон истеъмол секторидаги инфляция даражаси ноябрь ойида 0,3 фоизни ташкил қилди. Шу тариқа декабрь ойи бошига келиб мамлакатдаги нарх ва тарифлардаги ўсиш 6,3 фоизга етди, дея хабар бермоқда Тожикистон Республикаси Миллий банки ахборот хизмати.Йиллик инфляция 6,7 фоизни ташкил этгани ҳолда Миллий банкнинг ўрта истиқболдаги мақсадли кўрсаткичлари даражасига яқинлашди.
Банк хабарномасида таъкидланишича, сўнгги ойларда айрим турдаги энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигича қолмоқда.
Инфляция даражасининг пастлигини регулятор “аксилинфляциявий монетар сиёсатнинг фаоллашуви” ҳамда “ички валюта бозоридаги вазиятнинг барқарорлашуви” билан боғламоқда.
2016 йил якунлари бўйича мамлакатда инфляция даражаси 6,1 фоизни ташкил этганди. Сўнгги йиллардаги энг юқори инфляция даражаси 2011 йилда кузатилган бўлиб, нарх ва тарифлар 12,5 фоизга ошган эди.