ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

Тошлоқ тумани ҳам пахта режасини бажарди

Тошлоқ тумани ҳам пахта режасини бажарди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани пахтакорлари давлатга 15 минг 335 тонна пахта топшириб, шартномавий режани бажарди. 

“Expo kollor prin teks” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошлоқ туманида пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилиб, 5 минг 120 гектар майдонда ғўзанинг юқори сифатли тола берадиган, эрта ва ўртапишар “С-8290”, “Наманган-77”, “Султон” каби ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос навлари парваришланди.

8.JPG
Пахтачиликка ихтисослашган 135 та фермер хўжалиги билан контрактация шартномалари тузилиб, барча агротехник тадбирлар сифатли олиб борилди. Бу эса ўзининг амалий самарасини кўрсатди. Мўл ҳосил етиштирилиб, белгиланган режа ортиғи билан уддаланди. “Заркент Ойдин саховати”, “Ўлмас Тоҳир”, “Комилжон ота зиё”, “Янги давр шижоати”, “Моҳинур Мумтоз” каби пешқадам фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 40-45 центнерни ташкил этди.

– Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар натижасида деҳқончилик маданияти ошиб бормоқда, – дейди “Юсуфбек зиё” фермер хўжалиги раҳбари Хуршид Ўсаралиев. – Айниқса, кластер усули биз фермерларга жуда маъқул бўлди. Пахта парвариши учун нимаики зарур бўлса, ҳаммасини вақтида олдик. Жорий йилда 35 гектар майдондан ҳозиргача жами 135 тоннадан кўпроқ ҳосил олдик. Ўртача ҳосилдорлик 42 центнерга етди. Баракали хирмон – катта даромад, дегани. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йил якунида жами 150 миллион сўмдан зиёд соф фойда оламиз.

8 513
М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА