Шарқ табобатида қўй ичагидан ип – кетгут тайёрланиб, ундан жароҳатларни тикишда фойдаланилгани ҳақида маълумотлар бор. Бугунги кунда ҳам у турли соҳаларда хомашё сифатида қўлланилмоқда.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги «Модерн фурнитура» масъулияти чекланган жамияти айнан қўй ичаклари – арзон “маҳсулот”ни хорижга экспорт қилиб, юқори даромад олмоқда.

Корхонада 15 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд. Шу кунларда «Модерн фурнитура» масъулияти чекланган жамиятида қўй ичагини Германияга экспорт қилишни бошлаш учун ҳозирлик кўрилмоқда. Бунинг учун қайта ишлаш жиҳозлари Евростандарт талаблари даражасига олиб чиқилди.

– Олти йилдан буён туманимиздаги кушхоналар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз, – дейди ушбу жамият технологи Шерзод Расулов. – Қўй ичакларини экспорт қиляпмиз десак, баъзилар ҳайрон бўлади, яна кимдир энг фойдали ва хавфсиз тижорат сизларники экан дейди.

Корхона директори Венера Ботсмонованинг айтишича, қўй ичаги бир неча босқичли қайта ишловдан ўтгандан сўнг дунё стандартлари даражасидаги хомашёга айланади. Сўнгра Бирлашган Араб Амирликларига экспорт қилинади. Жорий йилнинг биринчи чорагида қарийб 18 тонна ана шундай ярим тайёр маҳсулот Миср ва Ливанга юборилди.

Хорижлик тадбиркорлар ундан сосиска, колбаса каби гўшт маҳсулотларининг сиртини қоплаб, озиқ-овқат маҳсулотларининг экологик тозалигини таъминлашда фойдаланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентлик тадбиркор хориждаги колбаса ишлаб чиқарувчи корхоналарга хомашё етказиб беряпти