“Стартап-ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек тумани босқичида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг 1 минг 300 дан зиёд битирувчиси иштирок этди.

“Стартап-ҳафталиги” танловининг Мирзо Улуғбек тумани босқичида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларининг 1 минг 300 дан зиёд битирувчиси иштирок этди. Қатнашчилар ахборот- коммуникация технологияларига оид ғоя ва лойиҳалари ҳамда уларни амалга татбиқ этишга қаратилган бизнес-режаларини тақдим этди.

“Стартап-ҳафталиги” танлови Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Марказий банки ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.

Инновацион технологияларни яратиш ва ҳаётга татбиқ этиш мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ва жадал ривожлантиришнинг муҳим шартларидан биридир. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши самарасида мукаммал стартап-ҳаракати шакллантирилди ва бу юртимизда инновацион тадбиркорликни ривожлантирадиган муҳим воситалардан бирига айланди. Ёш тадбиркор ва мутахассисларга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида инновацион ғояларини амалга оширишда ҳомий ва ҳамкорлар топиш, тажрибали тадбиркорлардан маслаҳат олиш имконини берадиган “Startup mix” лойиҳаси амалга оширилди.

“Стартап-ҳафталиги” танлови бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Тадбир олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари инновацион ғояларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Танловга долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар ечими, мамлакатимизда янги рақобатбардош корхоналар ташкил этишга оид бизнес-лойиҳалар қабул қилинди. Юздан ортиқ компания, тижорат банки, вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, таниқли тадбиркорлар лойиҳаларнинг истиқболи ва самарадорлигини баҳолади.

Ҳайъат аъзолари энг яхши етти лойиҳани саралаб олди. Ғолибларга ўз ғояларини амалга ошириши учун тижорат банкларининг кредити тақдим этилади.

– Мен анчадан буён маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилари ўртасидаги муносабатларни автоматлаштириш электрон тизими устида иш олиб бораман, – дейди Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учинчи курс талабаси Н.Анваров. – Тез орада мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун интернет-ресурс ва мобиль иловани ишга туширмоқчиман. Бу уларга ўз маҳсулотини маҳаллий ва хорижий истеъмолчиларга етказиб беришда қатор имкониятлар яратади. Танловда ғолиб чиққаним лойиҳамни амалиётга жорий қилишга кўмаклашадиган янги имконият бўлди.

“Стартап-ҳафталиги” танлови Мирзо Улуғбек тумани босқичининг барча ғолиблари шаҳар биринчилигида қатнашиш учун йўлланма олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда «Стартап-ҳафталиги» бошланди