Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-март ойларида 7,9 миллиард АҚШ долларини, шу жумладан, экспорт 4,1 миллиард АҚШ долларини ва импорт 3,8 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумот беришича, Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-март ойларида 7,9 миллиард АҚШ долларини, шу жумладан, экспорт 4,1 миллиард АҚШ долларини ва импорт 3,8 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Ташқи савдо айланмаси салдоси 249,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт таркибида энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91,4 фоизга ўсиши табиий газнинг 2,3 мартага ошгани ҳисобига тўғри келмоқда. Машина ва асбоб-ускуналар эса 35,4 фоизга ўсди, шундан қозонлар, ускуналар ва механик асбоблар ва улар қисмлари 24,6 фоизга, трансформатор ва аккумуляторлар 68,6 фоизга, монитор ва проэкторлар 3,3 мартага ошди.

Буғдой экспортининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,6 фоизга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг 51,7 фоизга ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 49,9 фоизга ўсишига олиб келди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи савдода ўсиш кузатилди