Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.11.2017 15:55 Чоп этиш версияси

Тарихий ашёларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтишга уринишлар ҳамон учраб турибди

Сурхондарёлик божхоначилар томонидан ушлаб қолинган ва Термиз археология музейи фондига топширилган нумизматика ашёлари сони 3 мингдан ошди.

– Ўрта Осиё тарихи билан боғлиқ кўҳна буюмлар дунё коллекционерларнинг диққат-марказида бўлиши табиий ҳол. Буни йил бошидан бугунга қадар Термиз археология музейига ташриф буюрган 500 га яқин хорижий сайёҳларнинг бу ердаги экспонатларга бўлган катта қизиқишидан ҳам билиш мумкин, – дейди Термиз археология музейининг нумизматика бўлими мудири Ҳожимурод Даутов. – Шундай экан, ушбу тарихий ашёларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтига уринишлар ҳамон учраб турибди.

Мазкур музей ходимининг таъкидлашича, ўз фаолиятини 2002 йилда бошлаган Термиз археология музейида бугунги кунда 26 минг 685 дона нумизматика туркумидаги экспонатлар мавжуд бўлиб, уларнинг 3 мингдан ортиғи Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тақдим этилган.

– Божхона чегараларида аниқланаётган қонунбузарликларни таҳлил қилар экансиз, нумизматика ишқибозлари тарихий ашёларни назоратдан яшириш мақсадида антиқа усулларни ўйлаб топганига гувоҳ бўласиз, – дейди Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходими Абдувоҳид Хўжамқулов. – Масалан, қадимий тангаларни тугма шаклига келтириб, уларни кийимларга қадаб чиқиши ёки кийим матоларининг улаб тикилган жойларига яшириши, оёқ кийимларининг пошна бўшлиқларига жойлаш, ҳатто степлер мосламаси ичига тахлаш каби ҳолатлар учраган. Аммо ходимларимизнинг зийраклиги, йўловчиларнинг қўл ва юк багажлари махсус назорат ренген аппаратларидан ўтказилиши туфайли тарихий аҳамиятга эга бўлган бойликларимиз мамлакатимиз ҳудудидан четга олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмайди.

3 104






Все о погоде - Pogoda.uz