Тадбирли ёш тадбиркор
Самарқандлик ёш тадбиркорлардан Абдулла Ҳабибуллаев ўтган йили коллежни битириб, “Exclusive Golden Honey” масъулияти чекланган жамияти ташкил этди.
Самарқандлик ёш тадбиркорлардан Абдулла Ҳабибуллаев ўтган йили коллежни битириб, “Exclusive Golden Honey” масъулияти чекланган жамияти ташкил этди.Асаларичиликка ихтисослашган ушбу хўжаликда 120 уя асалари оиласи парваришланмоқда.
– Жорий мавсумда 3 тонна асал йиғиб олдик, – дейди ёш тадбиркор. – 5 турдаги асал, прополис экстракти, асалари сути каби тайёр маҳсулотлар белгиланган меъёрий талаблар асосида сифатли қадоқланиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Келгусида асалари заҳридан суртма дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда асаларичилик хўжалигини ривожлантириш мақсадида боғ ташкил қилишни режалаштирганмиз.