Марказ юртимизнинг барча вилоятларида ҳудудий филиалларига эга бўлиб, фаол, ташаббускор тадбиркорларнинг етишиб чиқишига хизмат қилмоқда.

– Миллий либослар яратишга ёшлигимдан қизиқаман, – дейди “Баҳор” модалар уйи раҳбари Элнора Турсунбоева. – Тижорат банкидан кредит олиб, янги тикувчилик дастгоҳлари сотиб олдим. Айни пайтда корхонамизда 20 нафар ёш меҳнат қилмоқда. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилишни режалаштирганмиз.

Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази ва унинг ҳудудий филиалларида Э.Турсунбоева каби соҳага энди кириб келаётган ёшлар, корхоналар раҳбарлари ва ишлаб чиқариш-техник ходимлари учун тадбиркорлик фаолиятига оид зарур билимларни бериш, бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, соҳадаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув йўналишларда малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва доимий курсларини ташкил этиш борасида зарур вазифалар белгиланган эди.

Ушбу ҳужжат ижроси бўйича марказ қисқа муддатли ўқув курсларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий филиаллари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари негизида машғулотлардан бўш пайтларда ташкил этмоқда. Ўқув курси беш кун давомида бепул амалга оширилиб, якунида тингловчиларга махсус сертификатлар берилади.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги “Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда, – дейди Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази ўқув методология бўлими бош мутахассиси Камолиддин Ҳамдуллаев. – Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 2017 йилда 408 ўқув курси ташкил этилиб, 7 мингдан ортиқ тингловчилар ўқитилди ва сертификат берилди. Дарсларга соҳада юқори натижаларга эришган тадбиркорлар ҳам жалб қилинган бўлиб, улар эришган ютуқларини тингловчилар билан ўртоқлашмоқда. Махсус ташкил этиладиган маҳорат дарсларида ҳудудлардаги корхоналар фаолияти ўрганилаётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларни ўқитиш самара беряптими?