Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 апрелдаги “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорликни ривожлантириш, жамиятда ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлашда яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу қарорда қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, хусусийлаштирилган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, экспортни жадаллаштириш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳисобига иқтисодий ўсишни таъминлаш кўзда тутилган. Шунингдек, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлигини тубдан ошириш, хусусийлаштирилган корхоналар негизида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларни тизимли ва манзилли қўллаб-қувватлашни ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.

Бу эса ишламаётган корхоналар негизида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилишида муҳим аҳамият касб этиш баробарида ушбу турдаги корхоналарга бир қатор енгилликлар беради. Шу билан бирга, мазкур қарор асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконияти яратилади. Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари бириктирилиб, имтиёзли кредитлар ажратилади.

Хулоса ўрнида айтганда, қарор мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим дастуриамал бўлиб хизмат килади.

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга қулайлик – келажакка инвестиция демакдир