Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 19:01 Чоп этиш версияси

«Тошкент-Аэро» божхона комплексида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексида Тошкент авиация транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун очиқ мулоқот ташкил этилди.

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Миробидов, Тошкент авиация транспорт прокурори И.Наримов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва усулларини жорий этиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини амалда татбиқ этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тадбиркорларга божхона соҳасида жорий қилинган янги қулайликлар ва енгилликлар ҳамда божхона органларига юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга 2016 йилда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси божхона тўловлари бўйича 4 триллион 853,1 миллиард сўм миқдорида имтиёзлар берилди.

2016 йилда «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан товарларнинг белгиланган жойдан бошқа жойда ўтказилган божхона расмийлаштируви учун ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 75,3 миллион сўм миқдорида йиғимлар ундирилган. Бу йилдан бошлаб бу каби харажатлар тенг ярмига қисқариб, тежалган маблағ тадбиркор ихтиёрида қолади.

2016 йилда «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг ташқи иқтисодий фаолият постларида тадбиркорларнинг 126 экспорт шартномаси рўйхатга олинган. Эндиликда тадбиркорлар экспорт шартномалари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган холда ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали киритмокда. 2017 йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра, тадбиркорларнинг 16 экспорт шартномаси ва 1 қўшимча битим электрон шаклда рўйхатдан ўтказилган.

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, мурожаат билан келган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари тўсиқларсиз ва қулай тарзда қабул қилинишини таъминлаш мақсадида бошқармаларда фуқаролар қабулхоналари ташкил этилган.

Мулоқотда тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва уларни келтириб чиқараётган сабаблар муҳокама қилиниб, мутахассислар томонидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Журналистлар божхона имтиёзларидан унумли фойдаланиб келаётган “Dentafill Plyus” фармацевтика корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Корхона 2006 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда бу ерда уч юздан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда, 150 турдан зиёд дори воситаси ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда.

– Германия, Швейцариядан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларимиз Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия каби давлатларга экспорт қилинмоқда, – дейди корхона директори Саркор Исанбоев. – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори фармацевтика саноатини янада ривожлантиришни янги босқичга кўтарди.

Нурилло Насриев, ЎзА
1 834






Все о погоде - Pogoda.uz