Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Тошкент шаҳар филиали ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларнинг бизнес кўникмаларини оширишга қаратилган янги лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича самарали тизим шакллантирилган. Хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бу борада қулай шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.

Бу ўз бизнесини ташкил қилишни режалаштирган ишбилармонларни соҳага янада кенг жалб қилиш имконини бераётир.

Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг Тошкент шаҳар филиали Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Чилонзор тумани кенгаши, шунингдек, “Yaran Consulting & Audit”, “New Realtor” компаниялари ва “Маҳорат сабоқлари" ўқув маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиққан "Ривожланиш" лойиҳаси ўз ишини йўлга қўяётган тадбиркорларнинг билимини оширишга қаратилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади янги тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий соҳага оид билимини бойитиш, ходимларни бошқариш, маркетинг ва шахснинг ривожланишига оид амалий тавсиялар беришдан иборат.

– Бугунги кунда муваффақиятга эришиш учун барча ишларни тез бажариш, фуқароларга бизнес соҳасида маълумотлар беришга кўпроқ эътибор қаратиш зарур, – дейди “Ривожланиш” лойиҳасининг мувофиқлаштирувчиси Евгения Сон. – Кичик бизнес – бу янги иш ўринлари яратиш, ялпи ички маҳсулотни, солиқлар тушумини кўпайтириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш демакдир.

Лойиҳа доирасида фаолиятнинг дастлабки йилида оёққа туриб олишга бағишланган туркум маҳорат сабоқлари ўтказилади. Халқаро статистика маълумотларига кўра, бизнес тузилмаларнинг 40 фоизи иш бошлаган дастлабки йилда, 20 фоизи иккинчи ва 10 фоизи учинчи йилда тугатилмоқда. Шу боис ўз ишини йўлга қўяётган тадбиркорларга одатий хатоларни такрорламасликни ўргатиш лойиҳада кўзда тутилган муҳим вазифалардан биридир. Бу борада тадбиркорлар билан машғулот ўтиш учун турли компания раҳбарлари ва соҳалар экспертлари таклиф этилган. Улар бошқарувга оид тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўз муваффақияти ва омадсизликлари, мақсадга эришиш йўллари ҳақида сўзлаб беради.

Лойиҳа доирасида иштирокчилар нафақат бир-бири билан танишиши, балки келажакда бизнес-ҳамкор бўлиши, биргаликда ишлаш учун жамоа тузиши ҳам мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар учун мўлжалланган лойиҳа