Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2017 11:45 Чоп этиш версияси

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари, “Қишлоққурилишбанк”, “Ҳамкорбанк” акционерлик тижорат банклари ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Шароф Рашидов туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар, тадбиркорлар ва фермерларга халал бераётган муаммоларни бартараф этиш, туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришда тадбиркорларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш масалалари тўғрисида фикр алмашилди.

Шароф Рашидов тумани ҳокими С.Исмоилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Э.Холбўтаев, АТБ “Қишлоққурилишбанк” бошқаруви раиси ўринбосари Ғ.Абдураҳмонов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланганини ва қўшимча кенг қулайликлар яратилганини таъкидлади.

Тадбирда Шароф Рашидов туманида тадбиркорликни ва фермерликни ривожлантириш борасида фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлиги, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятида сансалорлик, ортиқча бюрократияга берилиш ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлиги қайд қилиниб, тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

“Қишлоққурилишбанк” ва “Ҳамкорбанк” вакиллари кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун ажратилаётган кредитлар, уларни ажратиш тартиблари ҳақида ахборот берди ва мазкур тижорат банклари томонидан Шароф Рашидов туманида тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режалаштирилганлиги маълум қилинди.

Очиқ мулоқотда туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифлар ўртага ташланди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва фермерлар тижорат банклари молиявий кўмагида янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ташаббусларини билдирди.

“Қишлоққурилишбанк” ахборот хизмати

3 324






Все о погоде - Pogoda.uz