Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2017 18:43 Чоп этиш версияси

Тадбиркор хотин-қизлар танлови

Тадбиркор хотин-қизлар танлови Бухорода “Ишбилармон аёл – 2017” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят Фермерлар кенгаши, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этди.

– Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсадларидан бири, – дейди партия вилоят кенгаши бўлим мудири Робия Солиҳова. – Бугунги кунда вилоятимизда 12 минг 500 дан ортиқ, жумладан, 5 минг 305 хотин-қиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Тадбиркор аёлларнинг 2 минг 904 нафари партиямиз аъзоси. Жорий йилнинг биринчи ярмида 289 аёлга ўз бизнесини ривожлантириши учун тижорат банклари томонидан 10 миллиард 678 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди. Бунинг самарасида 202 янги иш ўрни яратилди.

Танлов доирасида иштирокчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар намойиши ва бир қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

“Замонавий тадбиркор аёл портрети” номинациясида Бухоро шаҳридаги “Биллур Тош Файз” оилавий корхонаси раҳбари Н.Сафарова, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” йўналишида Шофиркон туманидаги “Favorite study servis” ўқув маркази директори Ф.Бурҳонова, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл” номинациясида Жондор туманидаги “Жаҳонгир-Муҳриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Ражабова, “Ташаббускор аёл” йўналишида Бухоро шаҳридаги “Люкс Бухаралайн” корхонаси раҳбари У.Исмоилова, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” йўналишида Бухоро шаҳридаги “Севинч текс сервис” корхонаси раҳбари Л.Равшанова биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Партия вилоят кенгаши, Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси бўйича ҳам вилоят танлови ўтказилди.

Танлов доирасида тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган банк хизматлари ва тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. Ўз бизнес лойиҳаси тақдимотини ўтказган аёллар ўртасида ғолиблар аниқланиб, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди.

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 984






Все о погоде - Pogoda.uz