Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 11:18 Чоп этиш версияси

Тадбиркор аёлларга имкониятлар яратилмоқда

Йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, инвесторлар, экспорт бўйича соҳа мутахассислари иштирокида 13-19 ноябрь кунлари мамлакатимизда илк маротаба “Глобал тадбиркорлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ҳафталик давомида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳам қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Пойтахтимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга қизиқиш билдираётган хотин-қизларни тажрибали ишбилармон аёлларга бириктириш, шунингдек, бу борада юзага келаётган масалаларни атрофлича ўрганишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ, статистика, адлия, савдо-саноат палатаси бошқармалари, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши, тадбиркор хотин-қизлар, партия фаоллари, иш билан банд бўлмаган аёллар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Йиғилишда мазкур ҳужжатлар мазмун-моҳияти, аёлларнинг инновацион тадбиркорлиги хусусида сўз юритилди. Янгидан ўз ишини бошлаётган хотин-қизларнинг бизнес-режаларини тайёрлашга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва ҳуқуқий билимини бойитиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Туманлардаги “ягона дарча” марказлари томонидан рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектлари фаолияти, маҳаллаларда уюшмаган ёшлар, ишсиз аёллар билан олиб борилаётган тарғибот ишлари хақида атрофлича маълумот берилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 026






Все о погоде - Pogoda.uz