Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2017 16:03 Чоп этиш версияси

Тўқсонбости – омилкор деҳқончилик усули

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Президентимизнинг 2017 йил 21 августдаги “2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Вилоятдаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари мутахассислари, фермерлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узлуксиз бўлиши ва нарх-наво барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Жорий йилда вилоятда август-сентябрь ойларида фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқасида 3 минг 387 гектар майдонга пиёз ва саримсоқпиёз, ноябрь-декабрь ойларида 21 минг 600 гектардан зиёд майдонга тўқсонбости экинлари – пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, лавлаги ва турли кўкатлар экиб, 266 минг тоннадан ортиқ маҳсулот олиш кўзда тутилган. Бунинг учун 3 минг 900 тоннадан зиёд уруғлик, 4 минг тоннадан зиёд азотли, фосфорли, калийли минерал ва бошқа ўғитлар, 1000 тонна ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари талаб этилади.

Семинарда “Наманганагрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компаниясининг вилоятдаги вакили ва бошқа қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутахассислари томонидан ерни тайёрлаш, белгиланган миқдорда уруғлик, минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш материаллари захирасини шакллантириш, етиштирилган ҳосилни истеъмолчига етказиб бериш бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Иштирокчилар тумандаги “Тўрақўрғон соҳибкорлари” агрофирмасига қарашли “Боймирзаев Бекмирза” фермер хўжалиги фаолияти мисолида тўрақўрғонлик деҳқонлар тажрибаси, пиёз ва саримсоқпиёз экиш агротехникаси билан танишди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
2 120






Все о погоде - Pogoda.uz