Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этган мажлисда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслар, жумладан, сувдан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Ушбу ҳужжат қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада кенгайтириш, сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

– Ўрганиш натижаларига кўра, бугун вилоят аҳолисининг марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 64 фоизни ташкил этмоқда, – дейди Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Б.Тожиев. – Ўтган йили ҳудудда 135 километрлик сув тармоғи қурилиб, 85,2 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган. 44 ичимлик суви иншооти таъмирланган. Каттақўрғон шаҳар “Сувоқова” корхонасига сувни қайта тозаловчи қурилма ўрнатилиб, 64 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланган. Ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш мақсадида ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган 47 минг 467,2 гектар майдонга республика аҳамиятидаги муҳофаза этиладиган табиий муҳит мақоми берилган.

2016 йилда вилоятдаги экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида тўққизта янги насос агрегати ўрнатилиб, 242,5 километр суғориш тармоғи ва 869 гидротехник иншоотда таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган. 8,2 минг гектардан ортиқ майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган. Бу борада Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Нуробод ва Ургут туманларида иш намунали ташкил этилиб, 920 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган.

Тадбирда амалга оширилган ишлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Вилоятда 21,4 фоиз ичимлик суви тармоғи таъмирталаблиги, айрим қишлоқ ва туманлардаги ичимлик суви тармоқлари сувни зарарсизлантирувчи иншоотлар билан таъминланмагани сабабли санитария меъёрлари талабларига жавоб бермаслиги таъкидланди. Айрим туманларда экин майдонларини суғориш қоидаларига риоя қилинмагани оқибатида сув сарфи юқори даражада қолиб, тупроқнинг унумдор қатлами ювилиш ҳолатлари кузатилган.

Мажлисда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини бажариш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сувнинг ҳар томчиси қадрли