Наманган вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган бир неча истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вилоят аҳолисига ичимлик суви умумий узунлиги 4 минг 884 километрдан зиёд тармоқ, 500 га яқин сув олиш ва 39 сув узатиш иншооти орқали етказиб берилади. Туманлар марказида аҳоли ичимлик суви билан кичик қувватли иншоотлар, олис қишлоқларда эса алоҳида тик қудуқлар воситасида таъминланади.

Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаш ўзига хос мураккаб босқичлар орқали амалга оширилади. Буни вилоят марказининг ўзига хос рельеф шароитига кўра сувни Жийдакапа ва Қизил ровот сув олиш иншоотларидан Курашхона, Пахталикўл, Оромгоҳ, Мингчинор, Мустақиллик, Ғирвонсой, Қуқумбой, Нуробод, Ровустон, Тўқувчи каби сув узатиш иншоотлари тармоғи орқали кўтариб истеъмолчиларга етказиб берилиши мисолида ҳам кўриш мумкин.

– Вилоятда ичимлик суви билан таъминлаш даражасини янада яхшилаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб, истиқболли дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда, – дейди Наманган вилояти “Сувоқова” давлат ишлаб чиқариш унитар корхонаси директори Муҳаммадаюбхўжа Апақов. – 2015-2016 йилларда Наманган шаҳри ва барча туманларда Инвестиция дастурига асосан умумий қиймати 32 миллиард 700 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2 янги сув тарқатиш иншооти қурилди, 2 таси реконструкция қилинди. 140 километрдан зиёд сув тармоғи тортилди. Бу лойиҳалар асосида 500 мингга яқин аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарори ичимлик суви таъминоти тизимини тубдан яхшилашга хизмат қилмоқда. Мазкур қарор ижроси юзасидан вилоятда 2017-2021 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган дастурга кўра, бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жорий йилда янги тармоқ ва иншоотлар қуриш хамда реконструкция қилиш бўйича 27 миллиард 800 миллион сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

2017-2021 йилларда Наманган шаҳрининг ичимлик ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш лойиҳасига жами 160 миллион доллар маблағ йўналтирилади. Жумладан, мазкур йўналишдаги лойиҳаларга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 140 миллион долларлик сармоясини жалб этиш режалаштирилган. Лойиҳа асосида Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи 3 сув олиш ва 10 сув узатиш иншооти реконструкция ва модернизация қилинади. 37 километр узунликда “Учқўрғон – Наманган” магистрал тармоғининг иккинчи навбати қурилиб, 65 километрдан зиёд магистрал ва кўча тармоқлари реконструкция қилинади. Қурилиши тўхтаб қолган 19 километр узунликдаги “Жанубий”, 5 километрлик “Уйчи – Наманган” коллекторлари қурилиши ниҳоясига етказилади.

“Ровот” сув олиш иншооти ва “Ровот – Тўрақўрғон” магистрал тармоғида 2017-2018 йилларда икки босқичда 24 километр магистрал қувурларни алмаштириш, “Ровот” сув олиш иншоотини тўлиқ қайта реконструкция қилиш ишлари олиб борилади. Умумий қиймати қарийб 27 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа доирасида 10 километрдан зиёд узунликда захира электр тармоғи тортилади, 17 тик қудуқ реконструкция қилинади ва замонавий насос билан жиҳозланади, 3 нимстанция ўрнатилади. Лойиҳа амалга оширилгач, 156 мингдан зиёд аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Кунлик сув истеъмоли киши бошига 50 литрдан 110-150 литрга етади.

Айни пайтда “Заркент, Ходикент, Исковот, Булоқбоши, Бўстон, Ёшлик қишлоқлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш”, “Чуст, Поп, Чортоқ, Наманган ва Учқўрғон туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаларини ҳаётга жорий этиш ва бу борада хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида аҳолини сифатли ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув таъминотида янги лойиҳалар