Сурхондарёда туризм ривожлантирилади
Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган – Бойсун кичик туризм зонаси барпо этилади.
Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган – Бойсун кичик туризм зонаси барпо этилади.Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.
Қарорга мувофиқ, Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган – Бойсун кичик туризм зонаси;
Қарорга мувофиқ, Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган – Бойсун кичик туризм зонаси;
Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи ҳудудларида – Сариосиё кичик туризм зонасини;
Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган – Шеробод кичик туризм зонасини ташкил этилади ҳамда уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади.