Президентимиз жорий йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз туманидаги “Термиз агро фиш экспорт” агрофирмасининг балиқ етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси билан танишган ва вилоятда мазкур тармоқни янада ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берган эди.

Сурхондарё вилояти балиқчилик билан шуғулланиш учун қулай табиий иқлим ва етарли сув захирасига эга. Вилоятда халқимизнинг сифатли ва сервитамин балиқ маҳсулотларига эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш, ички бозордан ортган қисмини хорижга экспорт қилиш учун тармоқни янада кенгайтириш чора-тадбилари белгилаб олинган. Жумладан, 2017-2019йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш дастури ишлаб чиқилган.

21.jpg

Балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсив технологияларни кенг жорий этиш, балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларини қўллаш, балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ва табиий сув ҳавзалари, сунъий кўллардан самарали фойдаланиш, соҳанинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда тармоқ учун малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг  2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Маълумотларга кўра, 2009 йил вилоятдаги 55 балиқчилик хўжалигида 200 тоннадан ортиқ парҳезбоп маҳсулот етиштирилган бўлса, ўтган йили 223 хўжаликда 2 минг 518 тонна балиқ овланди. Жорий йилда бу кўрсаткични 3 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурда балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойдаланиш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, балиқ чавоқларини такрор кўпайтириш ва замонавий озуқа базасини яратиш ҳамда қайта ишлашни йўлга қўйишнинг истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинган. Шунга мувофиқ, бу йил “Ипотекабанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 36 балиқчилик хўжалигига 6 миллиард 300 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

– Бу маблағ эвазига балиқ етиштириш учун ҳовузлар барпо этилиб, янги технология асосида сув ҳавзаларига қафас ўрнатилмоқда, балиқ озуқаси ишлаб чиқарадиган корхона қурилаётир, – дейди “Сурхондарёбалиқсаноат” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Ф.Сатторов. – Дастурга мувофиқ, бу йил “Карп ҳавзаси” масъулияти чекланган жамияти Жанубий Сурхон сув омборида 3 гектар, “Сурхон” фермер хўжалиги Учқизил сув омборида 1,5 гектар, “Жарқўрғон балиқчилиги” кўп тармоқли фермер хўжалиги Оқтепа сув омборида 2 гектарлик репродуктор хўжаликлар ташкил этилмоқда. Денов туманида 560 миллион сўм кредит маблағи жалб этилиб, балиқчилик хўжаликлари учун юқори оқсилли тўйимли озуқа-ем ишлаб чиқарадиган замонавий корхона қад ростламоқда.

“Термиз агро фиш экспорт” агрофирмасининг балиқ етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаси ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудидан сув ҳавзалари қуриш учун 45 гектар ер майдони ажратилиб, унинг дастлабки босқичига 2,5 миллиард сўм кредит маблағи йўналтирилди. 12 гектар майдонда тайёр бўлган кўлларнинг бир қисмида балиқ парваришланмоқда.

Лойиҳа бўйича 2018 йил охирига қадар африка лаққаси ва карп балиқларини етиштириш йўлга қўйилади. Бунинг учун 9,9 миллиард сўм банк кредити ўзлаштирилади. У тўла қувват билан ишга тушгач, 100 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Йилига 500 тонна балиқни қайта ишлаш қувватига эга технология ўрнатилиб, музлатгич барпо этилади. Озуқа-ем ишлаб чиқарадиган замонавий корхона қад ростлайди.

Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида лойиҳамиз билан танишиб, балиқчиликни янада ривожлантириш бўйича қимматли тавсиялар берди, – дейди “Термиз агро фиш экспорт”агрофирмаси раҳбари Н.Норҳамидов. – Ушбу тавсияларга мувофиқ, айни пайтда замонавий хориж технологияси асосида балиқ парваришлаш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқдамиз. Хўжалигимизда дастлабки йилларда 500 тонна, тўла қувват билан иш бошлагач, йилига 2 минг тонна балиқ маҳсулоти етиштирилади. Бунинг учун барча шароит мавжуд. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи балиқчилик хўжаликларининг 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлари бўйича ягона солиқ тўлашдан озод этилгани ҳам биз учун катта имтиёз бўлди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилоятида жорий йилда 3 минг тоннага яқин балиқ етиштириш режалаштирилган