Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2017 16:56 Чоп этиш версияси

Суғурта полислари онлайн савдода

Миллий матбуот марказида «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

«Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси С.Насриддинов ва бошқалар мамлакатимизда суғурта фаолиятини янада такомиллаштириш дастури доирасида соҳага оид кўплаб қонун ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилгани, суғурта бозори иштирокчиларига кенг шароитлар яратиб берилгани аҳолининг суғурта хизматига бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Мазкур ташкилот суғурта бозорининг фаол иштирокчиларидан ҳисобланади. Бугунги кунда компаниянинг 192 минтақавий бўлинмаси мавжуд. Уларнинг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, 14 хил мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича полисларни онлайн тарзда харид қилиш имконияти яратилган.

– Компаниямиз иқтисодий кўрсаткичларда ўсишга эришмоқда, – дейди акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Р.Нарзуллаев. – 2016 йил 600 мингдан зиёд шартнома имзоланиб, 75,3 миллиард сўм суғурта мукофотлари жамланди. Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта мукофотлари тушуми бўйича сўнгги ўн йилда компаниямизнинг улуши қарийб икки баробарга ошди.

Суғурта қопламаларининг асосий қисми мажбурий суғурта турларидан иборат бўлишига қарамай, 2016 йилда ихтиёрий суғурта турлари бўйича ҳам ўсиш таъминланган. Мисол учун, ўтган йил ихтиёрий тиббий суғурта йўналиши бўйича суғурта қопламалари 1,1 миллиард сўмни ташкил этган. Касалликлардан суғурталаш бўйича кўрсаткичлар 220 фоиз, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш эса 147,4 фоизга ўсган.

Суғурта компанияси фаолиятига халқаро андозалар кенг жорий этилмоқда. Хусусан, барча филиаллар ISО 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Сайёра Шоева, ЎзА
1 977






Все о погоде - Pogoda.uz