Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 17:07 Чоп этиш версияси

Суғурта хизматлари кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш орқали 20 га яқин суғурта турлари онлайн сотувга чиқарилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти томонидан «Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш истиқболлари: рақобат, талаб, таклиф, инновация» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

«Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси С.Насриддинов ва бошқалар Ўзбекистон суғурта бозорида рақобат муҳити шакллангани, қонунчилик базаси яратилгани боис суғурта хизматлари кўрсатиш бозори мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича инновацион ишланмалар амалиётга кенг жорий этилаётганини таъкидлади.

– Биз кўпроқ ихтиёрий суғурта турларини ривожлантириш чораларини кўрмоқдамиз, – дейди жамиятнинг суғурта бўйича директори Акром Шаробиддинов. – Мисол учун, автотранспорт воситалари эгаларининг жавобгарлиги суғурта қилинади, аммо комплекс суғурта баъзиларга қимматлик қилади. Шунда улар объектнинг алоҳида қисмларини суғурталашни сўрашмоқда. Биз бу талабларни инобатга олдик.

Матбуот анжуманида суғурта бозорида қайта суғурталашнинг альтернатив вариантларини жорий этиш, мижозлар олдида тўлов қобилиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги «Деҳкон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида берилаётган кредитлар суғуртасига "Суғурта пули" ташкил этилгани қайд этилди.

Аҳолига хизмат кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Суғурта хизматлари кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш орқали 20 га яқин суғурта турлари онлайн сотувга чиқарилди.

Сайёра Шоева, ЎзА
1 190






Все о погоде - Pogoda.uz