Жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқларни ўз вақтида тўламаслиги, пайсалга солиши ёки ундан бўйин товлаши каби ҳолатлар уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишига сабаб бўлмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари ҳамкорликда жойларда суд ҳужжатлари асосида солиқ қарзини ундиришга қаратилган кенг қамровли тадбирларни амалга оширмоқда.

Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида 36 нафар жисмоний шахснинг ер ва мол-мулк солиғи бўйича 50 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бюджетга ундирилди. Янгийўл туманида ўтказилган тадбирда солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган 10 дан ортиқ қарздорнинг 14,4 миллион сўм солиқ қарзи ундирилди ҳамда 382 миллион сўмдан ортиқ қарзи бор 3 тадбиркорлик субъектига қарашли бино, автотранспорт воситалари ва турли ишлаб чиқариш ускуналари суд ҳужжатлари асосида қарздорлик ҳисобига хатланди.

– Мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқланган турли консерва маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйган “Киндер Фруитс” масъулияти чекланган жамияти бир неча йил давомида белгиланган солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани оқибатида қарзи 100 миллион сўмдан ошиб кетган, – дейди Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Б.Маликов. – Корхонага қарашли 12 гектар ер ва Самарқанд кўчасида жойлашган мева-сабзавотни қайта ишлаш биноси анча хароб аҳволга келиб қолган.

Ишчи-ходимларнинг айтишича, корхона раҳбари бино ва ундаги барча жиҳозлар, қайта ишлаш цехи ускуналарини сотмоқчи, фақат мўлжалдаги нархга оладиган харидор топилмаяпти. Маҳсулот сақлаш омборхонасида сотилмай қолган ва истеъмол муддати ўтиб кетган 250 минг қадоқдаги мева пюреси аниқланди. Мажбурий ижро бюроcининг туман ходимлари томонидан корхона биноси ва ишлаб чиқариш жиҳозлари суд ҳужжатлари асосида солиқ қарзи ҳисобига хатланди.

Вилоят “Иссиқлик манбаи” корхонаси Янгийўл тумани филиалининг ҳам солиқдан 154 миллион сўм қарздорлиги мавжуд. Тадбир давомида корхонада мавжуд автотранспорт воситалари ва техника жиҳозлари очиқ жойда сақланиши боис ўта яроқсиз ҳолга келиб қолгани аниқланган.

Тумандаги 59 хонадон, битта умумтаълим мактаби ва туман шифохонасига иссиқ сув етказиб бериш мажбуриятини олган ушбу корхона солиқ қарздорлигини тўлаш билан бирга, қишки иситиш тизимидаги нуқсонларни вақтида бартараф этиши лозим.

Умуман, солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни барвақт профилактика қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда соҳа ходимларининг диққат марказида бўлиб келмоқда. Масалан, Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан кейинги икки ойда жойларда солиқ тўловчилар билан 253 марта профилактик суҳбатлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан расмий огоҳлантиришлар берилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ қарзлари ундирилмоқда