Ҳар йили зараркунандалар ва турли касалликлар туфайли қишлоқ хўжалигида ҳосилнинг 30-35 фоизи нобуд бўлади. Хусусан, биргина сабзавотларнинг 8 фоизидан кўпроғи шу сабаб йўқотилади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказган давра суҳбатида маълум қилинди. Соҳа мутахассислари, экспертлар, олимлар, вазирлик ҳамда идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифалар мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Мазкур дастуриламал ҳужжатда юқори маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги селекция навларини жорий қилиш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, ҳар хил касаллик ва зараркунандаларни бартараф этиш борасида комплекс чора-тадбирлар белгиланган.

Аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида юртимизда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш масаласига давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда. Зараркунандаларга қарши биологик усулда кураш ишларини ташкил этиш, чигиртка ва тут парвонасига қарши курашни бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш, маҳаллий ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тайёрлаш ва қўллаш борасидаги ишлар шулар сирасидандир.

Давра суҳбатида депутатлар ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасига жаҳон тажрибаси ютуқларини кенгроқ жорий этиш, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Шу боис, "Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни такомиллаштириш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Атроф-муҳитга безарар, замонавий усулларни кенг жорий қилиш орқали экологик соф қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга доир таклифлар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соғлом экин – мўл ҳосил гарови