Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус – 2017» кўрик-танлови иштирокчиси, ёш ҳунарманд Шоҳида Ҳожиеванинг Чилонзор туманида жойлашган тикув цехида иш қизғин.

Аҳоли бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркор ва ҳунармандларимиз ҳақида қизиқиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгашига мурожаат қилганимизда, тикув цехи очиб, 50 хилдан зиёд маҳсулот тайёрлаётган ёш ҳунармандни тавсия қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус – 2017» кўрик-танлови иштирокчиси, ёш ҳунарманд Шоҳида Ҳожиеванинг Чилонзор туманида жойлашган тикув цехида иш қизғин. Бичилиб, ярим тайёр маҳсулот ҳолига келган мато бўлаклари тартиб билан тахланган. Улардан болалар сумкалари, аёллар ҳамёнлари тайёрланмоқда. Энг муҳими, бу жараён сифатли ва батартиб муҳитда амалга ошмоқда.

Шоҳидага цехни юритишда оила аъзолари яқиндан кўмак бераётган экан. Опаси Шаҳнозахон бичиш ишлари ва маҳсулотларнинг янги дизайнини яратишга масъул бўлса, онаси Мамлакат опа цехда ҳунар кўникмаларини ошираётган Зангиота қурилиш ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг беш нафар битирувчисига бош-қош. Шогирд тушган қизларимиз етарли кўникмани эгаллагандан сўнг уларга меҳнат дафтарчалари очиб, ишга олмоқчимиз, дейди ёш ҳунарманд.

– Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицейни битирганимдан сўнг, ўзим истаган олий ўқув юртига ўқишга киролмадим. Бундан тушкунликка тушиб қолдим. Менинг аҳволимни тушунган онам, ҳаётда ўз ўрнини топмоқчи бўлган инсоннинг эл корига ярайдиган касби ё ҳунари бўлиши керак, деб далда берди ва опам Шаҳнозадек уста чевар бўлишга ундади. Шундан сўнг тикувчилик сирларини ўргана бошладим. Бир куни қўлимга бежирим аёллар ҳамёни тушиб қолди. Адрас матосидан дид билан тайёрланган маҳсулот менда катта қизиқиш уйғотди. Бундай маҳсулотларни тикиш усуллари, хиллари, бозорини ўргандим. 2016 йил тикув цехи ташкил қилиб, ишни бошлаб юбордик. Ишимизнинг ривожида «Микрокредит» акциядорлик тижорат банкидан олинган имтиёзли кредит жуда қўл келди.

Бугунги кунда тикув цехининг буюртмачилари кўп. Бунга сабаб буюртмалар ўз вақтида сифатли қилиб бажарилмоқда. Шунга яраша даромад ҳам ошиб бормоқда. Шоҳида айни вақтда янги бизнес режа устида иш олиб бораётган экан.

– Яқинда Президентимиз имзолаган «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонда шахсий бизнесини ташкил этишни хоҳловчилар, илк бор меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишини рағбатлантириш ва кўмаклашиш асосий вазифалардан бири сифатида белгилангани мени янги лойиҳалар устида ишлашга ундади, – дейди Ш.Ҳожиева. – Келгусида махсус мато – дерматин ва турли безакларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона очмоқчиман.

Ҳунармандлик ва тадбиркорлик аҳоли бандлиги, турмуш фаровонлиги, оилалар тўкинлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири. Буни юртимизда шу соҳаларга берилаётган алоҳида эътибордан ҳам англаш мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳида – ишбилармон ҳунарманд