Санъат ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Россия Федерацияси Марказий Ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастури намойиш этилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Россия Федерацияси Марказий Ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг концерт дастури намойиш этилди.Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари қўшинлари бўлинмаларининг махсус тактик-ўқув машқлари ўтказилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
– Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан хурсандмиз, – дейди Россия Федерацияси Марказий Ҳарбий округи ашула ва рақс ансамбли режиссёри Евгений Аптекарь. – Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари ҳамкорлигидаги махсус тактик-ўқув машқларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдик. Уч кундан буён ҳарбий қисм ва полигонларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли билан ҳамкорликда концерт дастурлари намойиш этмоқдамиз. Дунёга машҳур тарихий шаҳар – Самарқандга келганимиздан жуда хурсандмиз. Бу ердаги қадимий ёдгорликларни айланиб чиқишга бир кун вақт камлик қилар экан. Шунинг учун бу шаҳарга албатта яна келаман.
Концерт дастурида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар, шунингдек, турли халқлар куй ва рақслари ижро этилди.