Жорий йилнинг 15-19 май кунлари юртимизда Челябинск вилояти кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 15 май куни Самарқандга Россия Федерациясининг Челябинск вилояти губернатори Б.Дубровский бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюрди ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Хўжа Дониёр зиёратгоҳлари билан танишди.

Вилоят ҳокимлигида Самарқанд ва Челябинск вилоятлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Россия Президентлари саъй-ҳаракати билан давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани таъкидланди. Бу икки мамлакат минтақалари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

13.JPG

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев меҳмонларга вилоят тарихи ва бугунги куни, иқтисодий имкониятлари хусусида маълумот берди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилди.

Челябинск вилояти губернатори Б.Дубровский Самарқанд ҳақида кўп эшитган бўлса-да, ушбу қадимий шаҳарга биринчи бор келиши ва бундан жуда хурсанд эканини билдирди. Самарқанднинг азалдан йирик савдо ва маданият маркази, Буюк ипак йўлининг чорраҳаси бўлганини қайд этиб, Челябинск вилоятининг мазкур ҳудуд билан савдо-иқтисодий алоқаларини йўлга қўйиш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини таъкидлади.

Учрашувда Самарқанд ва Челябинск вилоятлари ўртасида металлургия ва машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

17.JPG

19.JPG

Б.Дубровский кўрсатилган юксак ҳурмат-эътибор, меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд вилояти раҳбарлари ва тадбиркорларини Челябинск вилоятига таклиф этди.

Россиялик меҳмонлар Самарқандга ташрифи давомида шаҳардаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан ҳам танишди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд ва Челябинск иқтисодий ҳамкорлик қилади