Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш, мева-сабзавот экспорти ҳажмини янада оширишга кенг имкон яратаётир.

Андижонда боғдорчилик, сабзавотчилик борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Соҳага илғор технология ва тажрибалар татбиқ этилаётгани сифат ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Вилоят миришкорлари боғ кўчат ораларига, ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот ва полиз экинларини экиш ҳадисини олган.

Хўжалигимиз 2015 йилда ташкил этилган. 181 гектар майдонда деҳқончилик қиламиз. Жорий йилда асосий майдонга буғдой, 50 гектар ерга булғор қалампири, 5 гектар майдонга укроп экдик.

Булғор қалампири зарур агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда. Кўчатларнинг авжи яхши, насиб этса, ҳосилдорлик юқори бўлади. Укропдан сифатли уруғ олишни режалаштирганмиз.

Фермер хўжаликларини кўп тармоқли хўжаликларга айлантириш, уларнинг қошида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш корхоналари ташкил этишга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар биз, фермерларни янги марралар сари руҳлантирмоқда.

Хўжалигимизда мевани қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш ташаббуси билан чиқдик. Вилоят ҳокимлиги томонидан хўжалигимизга туман марказидаги фойдаланилмай турган бино ажратиб берилди. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки вилоят бўлимидан 850 минг доллар миқдорида кредит олиб, бинони қисқа муддатда модернизация қилдик. Шу кунларда хориждан келтирилган замонавий технологик линиялар ўрнатилмоқда. Корхонани жорий йилнинг иккинчи ярмида ишга туширишни мўлжалламоқдамиз.

Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 15 минг тонна мевани қайта ишлаш имконияти яратилади, 150 киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Мазкур лойиҳа доирасида 2 минг тонналик мева-сабзавот музлатгичи ҳам барпо этилади.

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи давомида ушбу лойиҳа тақдимоти билан ҳам танишди. Лойиҳа юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берди. Суҳбат давомида мамлакатимиз иқтисодиётини, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган мана шундай ишлар кўламини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Президентимиз биз, фермерларга катта ишонч билдирди. Бу барча фермерлар, жумладан, менга ҳам янада куч-ғайрат бағишлади.

Бу ишончни оқлаш, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, астойдил меҳнат қиламиз.

Ҳусниддин Каримов,

Асака туманидаги “Обод турмуш орзуси”
фермер хўжалиги раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз ишончи биз фермерларга янада катта куч-ғайрат бағишлади