Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.09.2017 11:12 Чоп этиш версияси

Пластик идишлардан сифатли тола

Мамлакатимизда саноат корхоналарини модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этишга қаратилаётган алоҳида эътибор ўз самараларини бермоқда. “Reproсessing” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси фаолияти бунинг ёрқин далилидир.

– Биз юқори даражадаги тозалаш йўли билан кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган синтетик хомашё – экологик тоза ПЭТ-тола ишлаб чиқармоқдамиз, – дейди компания вакили Илҳом Аббосхўжаев. – Тола пластик идишларни қайта ишлаш, саралаш, шунингдек, майдалаш йўли билан олинади. Корхона ойига 1000 тонна тола ишлаб чиқариш қувватига эга. Кўрпа, юмшоқ ўйинчоқлар, линолеум, автомобиль ўриндиқлари учун қоплама, чангютгичлар учун фильтр ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи енгил саноат корхоналари бизнинг ҳамкорларимиздир.

Корхонада илғор технологиялар, замонавий иш усуллари кенг жорий этилмоқда, халқаро сертификатлашдан ўтган юқори технологик ускуналар қўлланилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ва уларнинг маиший чиқиндилар билан ишлаш жараёнини тўла қамраб олишга қаратилган фаолиятини рағбатлантириш учун маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, чиқитга чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш тизимини ривожлантириш чоралари белгиланган.

Яроқсиз пластик идишлардан синтетик тола олиш билан шуғулланаётган “Reproсessing” қўшма корхонаси фаолияти ушбу муҳим вазифаларни сифатли ва тўла бажаришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Ирина Доленко, ЎзА
1 646






Все о погоде - Pogoda.uz