Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2017 18:27 Чоп этиш версияси

Паррандачилик – сердаромад соҳа

Паррандачилик – сердаромад соҳа Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Сангзор парранда” масъулияти чекланган жамияти замонавий технологик линия билан жиҳозланган.

Айни пайтда бу ерда 380 минг “Браун” зотига мансуб товуқ парваришланмоқда. Корхона инкубаторида ойига 180 минг жўжа очирилади. 100 га яқин ишчи меҳнат қилаётган корхона жамоаси ўтган йили эл дастурхонига 84 миллион дона тухум етказиб берди. Даромад 2 миллиард 900 миллион сўмни ташкил этди.

Жорий йилда корхонада 284 минг 164 бош парранда боқиш имконини берадиган қўшимча линия ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа амалга ошгач, 30 янги иш ўрни яратилади.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА
4 259






Все о погоде - Pogoda.uz