Марказий Фарғона сув омборида "Долина Лиана" корхонаси 40 дона садокда 100 тонна балиқ етиштириб, 132,2 миллион сўм фойда олди.

Мамлакатимизда балиқчиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор аҳолининг парҳез маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Балиқ ва балиқ маҳсулотлари таркибида инсон организми учун зарур бўлган оқсил моддаси мавжуд. Тармоқ ривожи аҳолининг айнан оқсилга бўлган талабини қондириш билан бирга, озиқ-овқат таъминотига ижобий таъсир қилиб, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Фарғона вилоятида балиқчиликка ихтисослашган 250 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда вилоятда 5 минг 810 тонна балиқ етиштириш режалаштирилган.

Президентимизнинг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожидаги имкониятларни янада кенгайтирди. Ҳудудларда балиқчиликни ривожлантириш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилиб, ижроси тўлиқ таъминланаётир.

Марказий Фарғона сув омборида "Долина Лиана" корхонаси 40 дона садокда 100 тонна балиқ етиштириб, 132,2 миллион сўм фойда олди. Корхона жорий йилда садоклар сонини 90 тага етказиб, 270 тонна балиқ етиштиришни режалаштирмоқда.

Вилоятда балиқ чавоқларини етиштириб берувчи хўжалик ва корхоналар сони йилдан-йилга ортмоқда. Қувасой шаҳридаги "Омад", Бағдод туманидаги "Шўртепа Ойдин кўли", Бувайда туманидаги "Ёқубали" фермер хўжаликлари, Фарғона шаҳридаги "Булоқ" ва Бешариқ туманидаги "Саховатли уммон неъмати", "Балиқ" масъулияти чекланган жамиятлари ана шулар сирасидандир. Жорий йилда қўшимча яна 10 миллион дона балиқ чавоғи етиштириладиган янги цех очилди.

Бувайда туманидаги “Ёқубали” фермер хўжалигида балиқ етиштириш бўйича ўзига хос тажриба тўпланган. Хўжалик тасарруфидаги 41 гектар майдондаги сунъий кўлларда сазан, дўнгпешона ва оқ амур балиқлари парваришланмоқда.

– Хўжалигимиз асосан балиқ чавоғи етиштириш билан шуғулланади, – дейди “Ёқубали” фермер хўжалиги раҳбари Алижон Абдураззоқов. – Шартнома асосида Фарғона водийсидаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига сазан, оқ амур, оқ ва қора дўнгпешона балиқ чавоқлари етказиб бермоқдамиз. Ўтган йили 30 тонна товар балиқ етиштирган бўлсак, жорий йилда бу кўрсаткични янада оширишни режалаштирганмиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада балиқчиликка ихтисослашган 250 дан зиёд фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда