Ҳосил чўғи баланд
Наманган вилоятида ҳам ғалла ўрим-йиғими жадал давом этмоқда. Бунинг учун 255 комбайн, кўплаб юк автомашиналари, кўчма устахоналар ва етарли ишчи кучи бириктирилган.
Наманган вилоятида ҳам ғалла ўрим-йиғими жадал давом этмоқда. Бунинг учун 255 комбайн, кўплаб юк автомашиналари, кўчма устахоналар ва етарли ишчи кучи бириктирилган.5 минг 370 гектар майдонда деҳқончилик қилаётган Наманган тумани ғаллакорлари давлатхирмонига 19 минг 942 тонна дон етказиб беришни мўлжалламоқда.
— 30,3 гектар майдонда ғалла етиштирдик, - дейди тумандаги «Толбулоқ ПКО» фермер хўжалиги раҳбари Комилжон Парпиев. – Ҳозиргача 123 тоннадан ортиқ сара дон сотилди. Ҳосилнинг 100 тоннаси уруғлик учун қабул қилинди. Далада ҳали ҳосил мўл.