Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 18:29 Чоп этиш версияси

Қонун тарғиботи тараққиётга хизмат қилади

Андижонда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага оид қонунлар ижроси ва хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Партия вилоят кенгаши аъзолари, банк, молия идоралари мутахассислари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий тарғиботни янада кучайтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай шароит яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунини кенг жамоатчилик, хусусан, тадбиркор ва фермерлар ўртасида тарғиб қилиш борасидаги вазифалар хусусида фикр алмашилди.

– Иштирокчиларга қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар берилди, – дейди ЎзЛиДеП Андижон вилояти кенгаши раиси Зуҳриддин Жумабоев. – Бундай тадбирлар орқали тадбиркорлар ҳамиша давлатимиз ҳимоясида эканини теран ҳис этиб, фаолиятидаги муаммоларга, турли тўсиқларга тўғри, оқилона ва ўз вақтида ечим топиш имкониятига эга бўлмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 049






Все о погоде - Pogoda.uz