ЎзА Ўзбек

06.10.2019 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари эълон қилинди

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 30 сентябрь- 04 октябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 4 та бўш турган давлат мулки объектлари, 262 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 64 та объект сотилди. Бу ҳақида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 262 та бошланғич нархи 1 млрд. 609 млн.сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 91 млрд. 123,6млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 1 362 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 4 млрд. 450,8 млн.сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 257 та бошланғич нархи 1 млрд. 61,7 млн сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 4 045 та бошланғич нархи 108 млрд. 582 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан бошлаб, электрон онлайн-аукционга чиқарилган ер участкаси аукцион бошланишидан аввалги 30 кун ўрнига 15 календарь кун олдин савдога қўйилади. Иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати ҳам узайтирилган бўлиб, 2 кун олдин муддатда тугамайди. Эндиликда бу жараён аукцион кунидан олдинги куни соат кечки 12-00 да (24:00 да) якунланади.

8 728
ЎзА