ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари


Жорий йилнинг 23 - 27 сентябрь кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 9 та бўш турган давлат мулки объектлари, 251 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 63 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги худудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 9 та давлат мулки объекти 2 млрд. 400 млн. сўм инвестиция киритиш, 55 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 150,0 млн. сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 87 та объект савдога чиқарилди ва 68 та объект реализация қилинди.

photo_2019-09-28_15-14-33.jpg

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 251 та бошланғич нархи 882,7 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 72 млрд. 410,4 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 1 083 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 995 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 566 та бошланғич нархи 11 млрд. 684,2 млн сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 3 666 та бошланғич нархи 98 млрд. 483,6 млн.сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган

photo_2019-09-28_15-14-47.jpg

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 63 та объект 6 млрд. 815,1 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 114 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

photo_2019-09-28_15-14-49.jpg


8 898
ЎзА